“ЎЗКИМЁСАНОАТ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2026 йил 3 июнь куни соат 15:00 да Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй (“Ўзкимёсаноат” АЖ маъмурий биноси)да ўтказилади.
Умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2026 йил 3 июнь куни соат 14:00 да бошланиб, соат 15:00 гача давом этади.
КУН ТАРТИБИ:
1. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг 2025 йил якунлари бўйича бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши, шунингдек, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқиш.
4. “Ўзкимёсаноат” АЖ кузатув кенгашининг 2025 йил якунлари бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш.
5. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш.
6. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025 йил учун йиллик ҳисоботини кўриб чиқиш.
7. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш, дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини белгилаш.
8. “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви аъзолари билан тузилган меҳнат шартномаларининг амал қилиш муддатини узайтириш.
8. “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви аъзолари билан тузилган меҳнат шартномаларининг амал қилиш муддатини узайтириш.
9. “Ўзкимёсаноат” АЖ кузатув кенгаши аъзоси Э. Мавлюдовнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.
10. “Ўзкимёсаноат” АЖ кузатув кенгаши аъзосини сайлаш.
Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун акциядорлар реестри 2026 йил 12 май ҳолатига ҳамда умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2026 йил 28 май ҳолатига шакллантирилади.
Умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси
қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари сўралади.
Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй, телефон: +(99878) 140-74-97, 140-74-98. E-mail: info@uks.uz
“Ўзкимёсаноат” АЖ кузатув кенгаши
12.05.2026