“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 3 октябрь куни соат 12:00 да масофадан туриб ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон овоз бериш “eVote” платформаси орқали ўтказилади.
КУН ТАРТИБИ:
1. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. “Ўзкимёсаноат” АЖ кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.
4. “Ўзкимёсаноат” АЖ кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси: 2024 йил 9 сентябрь ҳолатига.
Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2024 йил 27 сентябрь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.
Умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш интернет тизими орқали электрон овоз бериш хизматидан (http://evote.uz/) фойдаланган ҳолда, 2024 йил 3 октябрь куни соат 11:00 да бошланиб, соат 12:00 гача давом этади.
Умумий йиғилишда иштирок этиш ва овоз бериш тартиби Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан e-Vote электрон овоз бериш хизматидан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Умумий йиғилишда шахсан иштирок этиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари сўралади.
Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй, телефон: +(99878) 140-74-97, 140-74-98.
“Ўзкимёсаноат” АЖ кузатув кенгаши