"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 22 апрель куни ўтказилади

https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/corporate/calendar/meeting-20240422

“ЎЗКИМЁСАНОАТ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 22 апрель куни соат 17:00 да Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилади.

КУН ТАРТИБИ:

1. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 октябрдаги ПФ-169-сон Фармонига асосан “Деҳқонобод калий заводи” АЖ устав капиталидаги “Ўзкимёсаноат” АЖга тегишли 100 фоиз акция пакетини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш билан боғлиқ йирик битимни кўриб чиқиш.

4. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.

5. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2023 йил молия-хўжалик фаолияти якунларини аудиторлик фаолиятининг миллий стандартига мувофиқ мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини, шунингдек, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш.

 

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати
2024 йил 16 апрель ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2024 йил 22 апрель куни соат 16:00 да бошланиб, соат 17:00 гача давом этади.

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй, телефон: +(99878) 140-74-97, 140-74-98.

“Ўзкимёсаноат” АЖ кузатув кенгаши