"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти устав фондини камайтириш тўғрисида хабарнома

https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/corporate/announcement/uzkimyosanoat-aksiyadorlik-jamiyati-ustav-fondini-kamaytirish-to-g-risida-xabarnoma

КРEДИТОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти (кейинги ўринда – Жамият) Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (кейинги ўринда – Қонун) 20-моддасига мувофиқ Сизга қуйидагиларни маълум қилади.

Жамият акциядорларининг 2024-йил 5-сентябрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилишида жамият акциядори — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли умумий номинал қиймати 25 439 825 260 сўм бўлган 22 218 188 дона эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз оддий акцияларни қисқартириш (бекор қилиш) йўли билан жамиятнинг устав фондини 3 352 228 756 080 сўмдан 3 326 788 930 820 сўмга камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қонун талабларига мувофиқ кредиторлар ўзларига хабарнома юборилган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятдан ўз мажбуриятларини муддатидан олдин бажаришини ва устав фонди камайтирилиши билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини қоплашини талаб қилишга ҳақли.

Қўшимча маълумотларни олиш учун:

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй.

Телефон: (+99878)140-74-20, 140-74-41, 140-74-70.

Э-маил: info@uzkimyosanoat.uz

СТИР: 200 621 367.