"Ўзкимёсаноат" АЖ

Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш

https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/company/ommaviy-ahborot-vositalari-vakillarini-akkreditaciya-qilish

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 23 ноябрдаги 243-сон «Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» Қарори ҳамда кимё саноати фаолиятини ўз вақтида ва объектив ёритиш мақсадида жамиятда Ўзбекистон Республика оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш ташкил қилинган. Аккредитация жараёнида жамият, Вазирлар Маҳкамасининг мазкур Қарори билан тасдиқланган, «Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартиби тўғрисида низом» асосида иш юритади.

Жамиятда оммавий ахборот воситаси мухбирини аккредитация қилиш учун таҳририят ўзининг расмий бланкасида бош муҳаррирининг имзоси қўйилган, муҳр билан тасдиқланган буюртманома тақдим этади.

Таҳририятнинг буюртманомасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

Буюртманомага батафсил маълумотлар (мухбирнинг хизмат мавқеи, паспортига оид маълумотлар, дипломи нусхаси, электрон почта манзили, телефон ва факс рақами) мавжуд бўлган маълумотнома ҳамда белгиланган шаклдаги тўртта фотосурат илова қилинади.