"Ўзкимёсаноат" АЖ

Импорт ва экспорт

https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/activities/import-and-export

“Ўзкимёимпэкс” МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29августдаги ПҚ-3246-сонли қарорига мувофиқ, “Ўзкимёсаноат” АЖ ташкилотларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуналар, еҳтиёт қисмлар, бутловчи қисмлар, хом ашё, товарлар, хизматларни чет элдан харид қилишни амалга оширади .

“Ўзкимёсаноат” АЖ ташкилотларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи қисмлар, хом ашё, товарлар, хизматларни импортдан харид қилиш бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида компания дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини ўрнатган, улардан асосийлари Хитой, Чехия, Эстония, АҚШ, Туркия, Германия, Болгария ва бошқалар.

“Ўзкимёимпэкс” МЧЖ компанияси BASF (Германия), «ЕвроХим» (Россия), Haldor Topsoe (Германия), Clariant AG (Швейцария), KURITA Turkey Kimya A.S. (Туркия), ТОО «Казфосфат» (Қозоғистон), ООО «НИАП-Катализатор» (Россия), ПАО «Татнефть» (Россия), CASALE SA (Швейцария), Kuraray Co. Ltd. (Япония), DuPont (АҚШ), DOW Chemical (АҚШ) ва шулар каби кимё соҳасидаги дунёнинг йирик компаниялар билан ҳамкорлик ришталарини ўрнатган.


«Ўзкимёсаноат» АЖ тизим корхоналарининг экспорти Жамиятнинг экспорт-импорт операциялари бўйича ягона агенти «Ўзкимёимпекс» МЧЖ томонидан амалга оширилади.

«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг экспорт портфелига 40 турдаги маҳсулотлар киритилган бўлса, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳар йили экспортга йўналтирилган маҳсулотлар турини кенгайтириш имконини бермоқда.

Ўз жойлашувига кўра кимё маҳсулотларининг асосий экспорт мамлакатлари азалдан Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари бўлиб келган. Бироқ корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари ортиб, янги турдаги маҳсулотлар чиқарилиши билан маҳсулотларни ташиш имкониятларини кенгайтириш ва халқаро транспорт йўлакларидан самарали фойдаланиш корхонамизнинг асосий вазифасига айланди.

Бугунги кунда Лянюнган (Хитой), Карачи (Покистон), Поти ва Батуми (Грузия), Клайпеда (Литва) ва бошқа портлар орқали маҳсулотларни экспортга етказиб бериш йўлга қўйилган.

Бунинг натижасида экспорт географиясига 40 дан ортиқ мамлакатлар, жумладан, Европа, Осиё, Африка ва Жанубий Америка мамлакатлари киради.

2020 йилдан бошлаб хорижий давлатларда савдо ваколатхоналарини ривожлантириш бошланди, бугунги кунга қадар Тожикистон, Қозоғистон ва Украинада 3 та «Ўзкимёимпекс» савдо уйи очилди. Бу қадам ушбу мамлакатларга экспорт қилинадиган маҳсулотлар ҳажмини ошириш ва диверсификация қилиш имконини берди.

Бугунги кунда «Туркманкимё» давлат корпорацияси, «KAPU» YShB, «Tricon», «UHB» ва бошқа компаниялар асосий халқаро ҳамкорлар бўлиб, улар билан узоқ муддатли экспорт шартномалари тузилмоқда, бу эса экспорт ҳажмини сифатли тақсимлаш имконини беради.

Транспорт компонентини янада такомиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида «Qoʻngʻirot Kargo» халқаро логистика марказининг очилиши кутилмоқда, бу эса логистика компонентини қисқартириш ҳисобига корхоналар фойдасини ошириш, шунингдек, маҳсулотларни қадоқлаш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, модернизация қилиш имконини беради.


Батафсил маълумотларни "Ўзкимёимпекс" МЧЖ сайтидан olishingiz mumkin.