"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Навоийазот” АЖ негизида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш” лойиҳаси

https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/activities/external-debt/ammiak-karbamid

Лойиҳани асоси: Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 июлдаги “Навоийзот” АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш инвеститсия лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2372-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилди.

Лойиҳанинг мақсади: Энерготежамкор технологиялар асосида аммиак ва карбамид ишлаб чиқарувчи янги қувватни барпо этиш.

Лойиҳа қуввати: 660 минг тонна аммиак ва 577,5 минг тонна карбамид ишлаб чиқариш.

Лойиҳани амалга оширишдан эришилган натижалар:

Лойиҳани амалга ошириш натижасида 184,0 млн. долл. миқдоридаги шундан – 73,6 млн. долл. экспортга ва импорт ўрнини босувчи 110,4 млн. долл. маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Аммиак ишлаб чиқариш ҳажмини 448 минг тоннадан 840 минг тоннагача оширилди (46,6 % га). 1 тонна тайёр маҳсулот учун
22,0 Гкалдан 9,8 Гкал (55,5% га) ёқилғи-енергетика ресурслари (ЁҚЭ) истеъмолини камайтирилди.

Яратиладиган иш ўрни: 491 та.

Лойиҳани қиймати: 985,7 млн. долл.

Молиялаштириш манбалари: Корхонанинг ўз маблағлари – 88,7 млн доллар, JBIC (Япония) кредитлари – 577 млн. долл., Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити – 320,0 млн. долл. ни ташкил этади.

Қурилиш-монтаж харажатлари – 266,6 млн. долл.;

асбоб-ускуналар сотиб олиш – 550,7 млн. долл.;

бошқа харажатлар (лойиҳалаштириш, молиявий харажатлар, бошланғич айланма маблағлар ва бошқалар) - 168,5 млн. долл.

Бугунги кундаги хорижий валютадаги қарздорлик миқдори: 441,4 млн. долл.

Лойиҳа ишга туширилган сана: 2020 йил декабрь.

Жойлаштириш жойи: Навоий вилояти, Навоий шаҳри, “Навоийазот” АЖ.

Бош пудратчи: Япониянинг “Mitsubishi Heavy Industries Ltd” ва “Mitsubishi Corporation” компаниялари консортсиуми.

Қурилишнинг ёрдамчи пудратчиси: ”Enter Engineering Ltd” (Сингапур), “CC7” (Хитой), “CBI” (АҚШ).

 Лицензиарлар:

– “Haldor Topsoe” (Дания) – аммиак ишлаб чиқариш технологияси (жаҳон бозоридаги улуши 47%);

– “Saipem” (Италия) – карбамид синтези технологияси (жаҳон бозоридаги улуши 44%);

– “Uhde Fertilizer Technology” (UFT), Голландия – карбамидни гранулятсия қилиш технологияси (карбамидни гранулятсия қилиш технологиясида энг оммабоп).