АО "Узкимёсаноат"

ЎЗБEКИСТОН – ПОКИСТОН БИЗНEС ФОРУМИДА, «УЗКИМЁСАНОАТ» АЖ ЎЗИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯ ВА ЭКСПОРТ ПОТEНЦИАЛИНИ ТАҚДИМОТ ҚИЛДИ ВА ШАРТНОМАЛАР ИМЗОЛАДИ

// 03 марта 2022 года
https://special.uzkimyosanoat.uz/ru/press/news/pokiston-biznes-forumi

Жорий йилнинг 2 март санасида Покистон Ислом Республикаси пойтахти Исломобод шаҳрида Ўзбекистон – Покистон Бизнес форуми бўлиб ўтди. Икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, саноат, транспорт-логистика ва инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш борасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши кўзланган форумда «Ўзкимёсаноат» АЖ вакиллари ҳам иштирок этишди. Унда «Ўзкимёсаноат» АЖ  тизим корхоналари ва кимё-технологик кластерлари салоҳиятлари, инвестиция ва экспорт потенциаллари форум қатнашчилари ҳамда  Покистон бизнес вакилларига тақдимот қилинди. Шу билан бирга, бизнес форум доирксида «Ўзкимёсаноат» АЖ вакиллари Покистоннинг қатор йирик компаниялари билан кимё саноатида ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятлари, маҳсулотлар экспорти, етказиб бериш ва инвеститцион лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан музокаралар ўтказишди. Натижада, «Wah Nobel Group of Companies» билан 2022 йилда  Ўзбекистондан Покистонга 24.000 тонна техник метанол ва 300 тонна натрий нитрат кимё маҳсулотларини етказиб бериш бўйича экспорт келишувига эришилди.

Покистоннинг «Fatima Group» компанияси  музокаралар давомида «Фарғонаазот» АЖни хусусийлаштириш жараёнида иштирок этишга қизиқиш билдирди ва компанияга бу бўйича тегишли маълумотлар тақдим этилди. Шу билан бирга, бошқа кимёвий маҳсулотларни, ташкил этилаётган кимё-технологик кластерлари доирасида ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича ўрганишлар олиб боришга келишиб олинди.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати