"Ўзкимёсаноат" АЖ

Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотни танлаш

// 13 yanvar 2021 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/tender/corp-check-2020

2020 йил якуни, шунингдек 2021 йил биринчи чорак, олти ой, тўққиз ой ва йил якуни натижалари бўйича жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотни танлаш бўйича танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун 2021 йил 1 феврал кунигача Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри Навоий кўчаси 38-уйда жойлашган "Ўзкимёсаноат" АЖга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза юбориш керак:

Танловда иштирок этиш учун таклифларни илова хати билан муҳрланган хатжилдларда юбориш сўралади.

Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотни танлаш АЖ Кузатув кенгашининг қарори билан танлов асосида амалга оширилади.

Кўрсатилган муддатлардан кейин киритилган таклифлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

Мурожаат учун телефон рақамлари: (+998 78) 140-74-97, 140-74-51, 140-74-67.