Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни таклиф этади

// 05 avgust 2020 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (167.2 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти “Ангрен” кўмир конидан фойдаланишда пайдо бўлган техноген чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича давлат-хусусий шериклик асосида қўйидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни таклиф этади.

1. Жанубий Кореа технологияси асосида

  • цемент хом-ашёси;
  • йўл қурилишида ишлатиш учун тўлдирувчилар;
  • енгил тўлдирувчилар ишлаб чиқариш.

2. Польша технологияси асосида

Certyd (енгил тўлдирувчи)ни ишлаб чиқариш ҳамда қўшимча равишда юқори қувватли иссиқлик энергияси;

Certyd (енгил тўлдирувчи)нинг қўлланиш соҳаси

  • енгил бетон;
  • енгил йиғиладиган қурилиш компонентлари;
  • иссиқ пол ва ишлаб чиқариш потолоклари;
  • термоизоляция қопламаси;
  • гидропоника учун субстрат ишлаб чиқариш.

3. Россия Федерацияси ва бошқа хорижий корхоналар технологияси асосида:

Сувкўмир смола ёнилғиси (водоугольное топливо) ишлаб чиқариш.

Қўлланилиш соҳаси:

  • ТЭСларда ёнилғи сифатида;
  • ғишт ва оҳак пишириш учун ва бошқа соҳаларда;
  • иссиқхоналарда иситиш тизимлари учун ёнилғи сифатида;
  • цемент ишлаб чиқаришда ёнилғи сифатида.

4. “Супергумус” экологик тоза органоминерал ўғитни ишлаб чиқариш.

Ушбу ўғит таркиби:

  • 21% органик моддалар (Тюрин бўйича);
  • Р2О5 – 16 мг/кг;
  • К2О – 100 мг/кг.

Гумус моддаларининг таркиби:

  • гумус кислоталари жами 5,7%;
  • шундан 3,4% гумин кислоталари;
  • 2,3% фульвокислоталар.

Юқорида келтириб ўтилган лойиҳаларга қўшимча равишда янги лойиҳалар бўйича таклифлар мавжуд бўлса ўрганиб чиқишга ҳамда ушбу лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга тайёрмиз.

Таклифлар ва ҳамкорлик бўйича қўшимча маълумотларни “Ўзкимёсаноат” АЖ расмий веб-сайти https://uzkimyosanoat.uz ёки +998781407471 телефон рақами орқали олишингиз мумкин. Шунингдек, ўз таклифларингизни innovatsiya@uks.uz электрон почта манзили орқали юборишингиз мумкин.

Биз сиз билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз! Табиатни биргаликда асраймиз!