Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети филиалининг 2020-2021 ўқув йилининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

// 16 oktabr 2020 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (204.57 KB)

Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети филиалининг биринчи курс талабалари учун 2020-2021 ўқув йилининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Россия кимё-технология университети ректори А.Г.Мажуга, Тошкент шаҳридаги филиал ижрочи директори Ж.Т.Мирзамахмудов, филиал директори С.Н.Филатов, филиал ходимлари ва талабалар иштирок этдилар.

Тошкент шаҳридаги филиалнинг ижрочи директори Ж.Т.Мирзамахмудов биринчи курс талабаларини янги щыув йили билан табриклади ва ўқишларида омад тилади. РКТУ ректори А.Г.Мажуга ҳам онлайн тарзда талабаликка қабул қилинган ёшларга табрик йўллади. Шунингдек, тадбир давомида филиал директори С.Н.Филатов ўз тақдимотида Тошкент шаҳрида РКТУ филиалининг янги биноси қурилиши ҳақида маълумот бериб ўтди. У янги ўқув биносининг лойиҳаси, шунингдек, 1 йиллик ўқув дастури билан таништирди.

Жорий йилнинг 7 сентябридан Филиалнинг 158 нафар иккинчи курс талабалари учун онлайн масофавий таълим жараёни бошланди. Маърузалар ва семинарлар ҳар куни РКТУ профессор-ўқитувчилари томонидан ўқув дастурига мувофиқ ўтказилади.

Васийлик Кенгашининг қарорига мувофиқ, 2020-2021 ўқув йили учун Филиалда бакалавриат таълим дастури бўйича ўқиш қуйидаги таълим йўналишлари бўйича ўтказилади:

  1. Кимё технологияси;
  2. Техносфер хавфсизлик;
  3. Материалшунослик ва метериаллар технологияси;
  4. Материалларни бадиий қайта ишлаш технологияси.

Ушбу таълим йўналишлари “Ўзкимесаноат” акциядорлик жамияти ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқ корхоналарининг кимё-технологик йўналишдаги кадрларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган.                

Тадбир сўнггида барча биринчи босқич талабаларига эсдалик совғалари ва табрикномалар топширилди. Эндиликда талабаларни янги кашфиётлар, қизиқарли тадқиқотлар ва университетнинг кимёвий дунёсига қизиқарли таълим йўли кутмоқда!

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати