Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан “Ўзбекистонда кимё технологиялари марказининг салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан халқаро шартнома – муҳокама баённомаси имзоланди

// 28 iyun 2022 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.52 MB)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 28 декабрдаги ПҚ-67-сон қарори ижроси доирасида «Корея-Ўзбекистон илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти – Кимё технология инновация марказини ташкил этиш» инвестиция лойиҳаси доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда, ушбу илмий марказ фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда унинг салоҳиятини ошириш бўйича 7 млн. доллар миқдоридаги грант маблағлари ажратилиши белгиланган бўлиб, жорий йил 24 июнь куни «Ўзкимёсаноат» АЖ билан агентлик ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги халқаро шартнома – муҳокама баённомасини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Шартнома доирасида илмий марказ фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича агентлик томонидан ажратиладиган 7 млн. доллар миқдоридаги грант маблағлари ҳисобидан биргаликда Бош режа ишлаб чиқиш, унинг салоҳиятини ошириш бўйича фан докторлари (PhD), магистрлар ҳамда лаборатория ходимларини тайёрлаш, шунингдек, ходимлар малакасини ошириш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 майдаги 06/1-3254-сон топшириғига мувофиқ илмий марказни малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида, ҳозирги кунда «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси билан биргаликда, 2023 йилдан бошлаб кимё соҳасида PhD (PhD, 10 нафар) ва магистратура (12 нафар) йўналишида таълим олиш учун танлов асосида Корея Республикасига талабаларни юбориш бўйича танловлар эълон қилинди. Ушбу танловларни самарали ҳамда кенг қамровда ташкил этиш мақсадида, оммавий ахборот воситалари, расмий телеграм каналлари ва ижтимоий тармоқларда танловлар тўғрисида эълонлар берилиб, кенг ёритилди.