Матн ранги:
A
A
A

Оддий кщриниш

Хитойнинг China National Chemical Engineering & Construction Corporation Seven, LTD компанияси билан музокаралар ўтказилди

// 09 6 2021 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (196.76 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Хитойнинг China National Chemical Engineering & Construction Corporation Seven, LTD (СС7) компанияси билан Ўзбекистон кимё саноатида хорижий компания билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳаларни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилиш бўйича икки томонлама музокаралар ўтказилди.

China National Chemical Engineering & Construction Corporation Seven, LTD China National Chemical Engineering Company Limited (CNCEC) компаниясининг шўба корхонаси ҳисобланади. Компания кимё, нефть-кимё ва тиббиёт соҳасидаги лойиҳаларни лойиҳалаштириш бўйича А даражали, шунингдек, нефть-кимё саноат корхоналари, шаҳар иншоотлари, электр ва бошқа объектларни қуриш ва монтаж қилиш учун А даражали тегишли сертификатларга эга.

Бундан ташқари, Хитой компанияси Ўзбекистон Республикасида кимё саноатида бир нечта лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этган ва СС7 ўзини кимё саноатини ривожлантиришдаги ишончли ҳамкор сифатида намоён этди.

Тадбир давомида кўп йиллик тажриба ва хорижий компания томонидан ҳамкорлик борасидаги кўрсатилаётган қизиқишни инобатга олган ҳолда томонлар истиқболли инвестиция лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Хитой компанияси лойиҳа учун техник ва тижорат таклифини тайёрлаш, бу йўналишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни муҳокама қилиш ва йўлга қўйиш, шунингдек, тажриба алмашиш ва Ўзбекистон кимё саноати салоҳиятини янада кенгайтириш борасида келишиб олинди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати