Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Матбуот биз ҳақимизда

«Бу холис фикр эмас». «Ўзкимёсаноат» ўз фаолияти тўғрисида тарқалган хабарга муносабат билдирди

// 05 noyabr 2019 йил

Kun.uz: «Ўзкимёсаноат» АЖ матбуот хизмати ижтимоий тармоқда тарқалган, маҳаллий аммофос таркибида фосфор миқдори белгиланганидек 46 фоиз эмас, 6 фоизлиги иддао қилинган хабар юзасидан муносабат билдирди.


«Maxam-Chirchiq» ва «Ammafos-Maxam» корхоналари атмосферани меъёридан ортиқ ифлослантираётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

// 14 sentabr 2019 йил

“Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот хизмати Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш Давлат қўмитаси веб-сайтида “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибига кирувчи корхоналарда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат экологик назорати амалга оширилди” сарлавҳали ахборотга муносабат билдирди.


Барча ҳаракатларимиз аҳолини иш билан таъминлаш, иқтисодиётимизни ривожлантиришга қаратилган

// 13 mart 2019 йил

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 12 март куни Навоий вилоятига ташриф буюрди.


Янги маҳсулотлар ва манфаатли шартномалар

// 09 iyun 2016 йил

“Ўзэкспомарказ”да геология, ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси тармоқ саноат ярмаркаси очилди. Унда 380 дан зиёд корхона ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда. Геология, ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия тармоқлари мамлакатимизнинг жадал ривожланаётган ишлаб чиқариш соҳалари ҳисобланади. Буни тармоқ ярмаркасига қизиқиш тобора ортиб бораётганида ҳам кузатиш мумкин. 2014 йили мазкур кўргазмада 250 дан зиёд корхона иштирок этган бўлса, ўтган йили 330 дан зиёд бизнес субъекти унда қатнашган. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар самарасида кўргазма стендларида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” белгиси остидаги экспортбоп маҳсулотлар тури тобора кўпайиб бораётгани эътиборлидир.


Ишлаб чиқариш ҳажми ошмоқда

// 13 mart 2015 йил

Қашқадарё вилоятидаги “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” унитар корхонасида кенг кўламли қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Президентимизнинг 2011 йил 17 ноябрдаги “Деҳқонобод калийли ўғит заводини ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш (II-босқич)” инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.