Матн ранги:
A
A
A

Оддий кщриниш

Коррупцияга қарши сиёсат

"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда "Жамият" деб юритилади) молиявий-хўжалик фаолиятининг доимо бир ҳолда ахлоқий, виждонан ва ижтимоий юқори стандартларга риоя қилиб, коррупцияга қарши курашишга қаратилган сиёсат ва процедураларни ишлаб чиқиш, тадбиқ этиш ва амалга ошириш устидан кейинги назоратга алоҳида эътибор берган холда иш юритишга интилади.

Жамиятнинг коррупцияга қарши сиёсати (кейинги ўринларда "Сиёсат" деб юритилади) - коррупцияга қарши кураш тизимининг асосий тамойиллари ва таркибий қисмларини, шунингдек коррупцияни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгиловчи ва қўлланилиши мумкин бўлган амалдаги халқаро коррупцияга қарши қонун ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши қонунчилиги нормаларига ходимлар томонидан риоя қилишга қаратилган Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатидир.

Жамиятнинг коррупцияга қарши ташаббуслари қуйидагиларга қаратилган:

  • коррупциянинг олдини олишга;
  • коррупцияни аниқлаш, барҳам бериш ва текширишга;
  • коррупция харакатлари натижасини минималлаштириш ва / ёки бартараф этиш.

Ҳужжатни юклаб олиш